locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Саудия Про-лигаси. «Ан Наср» «Ал Ҳилол» билан ўйинда тайёр ғалабани қўлдан чиқарди

Ўйин якунида Бенту ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Саудия Арабистони Про-лигасининг 32-туридан ўрин олган марказий баҳс якунга етди. Риёддаги «Ал-Аввал Парк» стадионида бўлиб ўтган «Ан Наср» ва «Ал Ҳилол» жамоалари ўртасидаги учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Баҳснинг 37-дақиқасида мезбонлар ҳимоячиси Муҳаммад Симакан ҳисобни очди. Ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган 90+8-дақиқада эса «Ан Наср» дарвозабони Бенту ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

Саудия Арабистони чемпионатининг 33 та ўйинидан сўнг «Ан Наср» 83 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Про-лига якунгача жамоада яна битта ўйин бор. «Ал Ҳилол» эса 32 та ўйинда 78 очко тўплаган ҳолда иккинчи поғонада бормоқда. Уларнинг мавсум якунгигача яна иккита учрашуви қолган.

Эслатиб ўтамиз, «Ан Наср» сафида беш карра «Олтин тўп» соҳиби Криштиану Роналду, «Ал Ҳилол» таркибида эса 2022 йилги «Олтин тўп» эгаси Карим Бензема тўп сурмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг