locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Саудия лигаси Салоҳ трансферига молия ажратишга тайёр

Мисрлик ҳужумчи асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Саудия лигаси Салоҳ трансферига молия ажратишга тайёр
ФОТО: Getty Images

The Telegraph нашрининг ёзишича, агар «Ливерпул» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ асосий таркибдаги ўрнини йўқотгани сабабли клубни тарк этишга қарор қилса, Саудия Профессионал Лигаси унинг трансферига молия ажратишга тайёр.

Сўнгги икки ўйинда мисрлик футболчи захирада қолди.

Эслатиб ўтамиз, Салоҳ 2017 йилдан бери «Ливерпул» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у барча мусобақалар доирасида 19 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол ва учта голли узатма қайд этган.

Ҳозирда «Ливерпул» АПЛ турнир жадвалида 22 очко билан тўққизинчи ўринда бормоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг