Саудия клублари Муҳаммад Салоҳ учун катта миқдорда пул таклиф қилди
Transfermarkt маълумотига кўра, Салаҳнинг бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил қилади.
ФОТО: Getty images
“Ливерпуль” клуби футболчиси Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Яқин Шарқда давом эттириши мумкин.
Caught Offside нашрининг хабар беришича, футболчига Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” ҳамда “Ал-Ҳилoл” клублари қишки трансфер ойнасида мисрлик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишмоқчи.
Унга кўра, мазкур жамоалар 33 ёшли футболчи учун мерсисайдликларга 80–100 миллион евро атрофида таклиф қилишга тайёр. Агар “Ливерпуль” трансферга рози бўлса, мисрлик вингер қишки трансфер ойнаси вақтида Саудия клубларидан бирига кўчиб ўтиши мумкин.
Шунингдек, МЛС жамоалари ҳам Салоҳга қизиқиш билдирган, бироқ молиявий томонлама Саудия клублари билан рақобат қилолмаслиги тахмин қилинмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист