locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Саудия клублари Левандовски учун супер таклиф юборишга тайёр

Жорий мавсумда Роберт “Барселона” сафида барча турнирларда 16 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Саудия клублари Левандовски учун супер таклиф юборишга тайёр
ФОТО: Getty images

"Ал-Ҳилол", "Ал-Насср", "Ал-Аҳли" ва "Ал-Иттиҳод" клубларига эгалик қилувчи Саудия Арабистонининг Давлат инвестиция жамғармаси (PIF) келаси ёзда "Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовскини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар беради Мундо Депортиво.

Футболчига супер шартнома таклиф қилиниши кутилмоқда. Бироқ, "Барселона" Левандовскини ўз рўйхатида сақлаб қолишга умид қилмоқда; унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июнида якунига этади.

Жорий мавсумда Левандовски “Барселона” сафида барча турнирларда 16 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг