Саудия клуби Салоҳга шартнома таклиф қилмоқда
Мисрлик футболчи учун 2028 йилгача мўлжалланган шартнома тайёрланди.
ФОТО: Getty images
"Ливерпул" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Саудия Арабистони клубидан йирик таклиф олди.
Мисрлик футболчи учун 2028 йилгача мўлжалланган шартнома тайёрланди, уни яна бир мавсумга узайтириш мумкин.
Салоҳ июль ойида расман эркин агент мақомини олади. Аввалроқ ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишга “Ал-Иттиҳод”, “Наполи” ва “Фенербахче” клублари қизиқиш билдирётгани ҳақида хабар берилганди.
Жорий мавсумда Салоҳ клуб сафида барча турнирларда 41 та ўйин ўтказди. Ҳужумчи бу ўйинларда 12 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. “Ливерпул” АПЛда бешинчи ўринни эгаллади ва янги мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист