Саудия клуби Муҳаммад Салоҳ учун катта маош таклиф қилди
“Ливерпуль” клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттириши мумкин.
Indykaila News нашри хабарига кўра, номи ошкор қилинмаган Саудия клуби мисрлик футболчи учун ҳафтасига 2,5 миллион фунт стерлинг, йилига эса 120 миллион фунт стерлинг миқдорида маош таклиф қилган.
Мазкур ҳолат ортидан кўплаб клублар футболчига қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалди. Шу жумладан Саудия Арабистонинг 5 та клуби — “Ан-Насср”, “Ал-Ҳилол”, “Ал-Иттиҳод”, “Ал-Аҳли” ва “Ал-Қодисия” Салоҳ учун таклиф жўнатишга тайёр эканлиги айтилди.
Маълумот учун, 33 ёшли Муҳаммад Салоҳ 2017 йил ёзидан буён “қизиллар” сафида ҳаракат қилмоқда. Шу вақт давомида футболчи клуб билан Англия Премьер-лигаси, Чемпионлар Лигаси, мамлакат кубоклари, Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ва бошқа бир қанча совринларни қўлга киритди.