locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Саъудия Арабистони яна бир мезбонлик аризасида ютуб чиқди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Саъудия Арабистони яна бир мезбонлик аризасида ютуб чиқди
PHOTO: Telegram

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Мусобақалар қўмитасининг кеча Жидда шаҳрида бўлиб ўтган тўртинчи йиғилишида 2026 йилдан 2028 йилгача бўлган навбатдаги учта U17 Осиё Кубогига Саудия Арабистони мезбон сифатида танланди.

Ушбу мусобақа мезбонлиги учун Саудия Арабистони футбол федерацияси (SAFF), Хитой футбол ассотсиацияси (CFA) ва Ироқ футбол ассотсиацияси ариза топширганди.

Қўмита CFA ва SAFF мезбонлик учун талабларга жавоб берганини таъкидлади, бироқ аввалроқ ОФК Аёллар футболи қўмитаси 2026–2028 йиллардаги ОФК U17 Аёллар Осиё Кубогини Хитойга бериш тўғрисидаги қарорини инобатга олган ҳолда, эркаклар ўртасидаги ушбу мусобақани Саудияга беришга келишди.

Ушбу қарор ОФК Ижроия қўмитаси томонидан тасдиқланганидан кейин кучга киради.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг