Саудия Арабистони Дешамга 8 йиллик шартнома таклиф этишга тайёр
Мутасадди 2012 йилдан буён "уч ранглилар"ни бошқариб келади.
ФОТО: Getty images
Франциялик мутахассиси Дидье Дешам Саудия Арабистонидан таклиф олиши мумкин. Бу ҳақда Sky Sport журналистлари хабар беришмоқда.
Манбанинг ёзишича, 57 ёшли мураббийга саккиз йиллик меҳнат шартномаси таклиф этилиши эҳтимолдан холи эмас.
Дешамни мамлакат 2034 йилда ўзида ўтадиган жаҳон чемпионатига миллий терма жамоани тайёрлайдиган мураббий сифатида кўришмоқда. Саудия Арабистонида мундиалда медаллар учун курашиш нияти бор.
Аввалроқ матбуотда Дешам 2026 йилги жаҳон чемпионати якунлангач, Франция терма жамоаси мураббийлигидан кетиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Мутасадди 2012 йилдан буён "уч ранглилар"ни бошқариб келади. Унинг қўл остида Франция 2018 йилги ЖЧда ғалаба қозонган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист