locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Сассуоло\" футболчиси гиёҳванд модда истеъмол қилганликда гумон қилинмоқда

22 ёшли футболчи бир кечада икки марта тезликни оширгани учун полиция томонидан тўхтатилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Италиянинг "Сассуоло" клуби ва Австралия терма жамоаси футболчиси Кристиан Волпато Сидней шаҳрида йўл ҳаракати полицияси томонидан тўхтатилганидан сўнг гиёҳванд модда истеъмол қилганликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда The Sun, шунингдек, қатор халқаро нашрлар хабар берди.

Маълумотларга кўра, 22 ёшли футболчи бир кечада икки марта тезликни оширгани учун полиция томонидан тўхтатилган. Иккинчи текширув вақтида ўтказилган дастлабки оғиз суюқлиги тести кокаин изларини кўрсатган. Шундан сўнг ундан қўшимча намуна олиниб, якуний лаборатория текширувига юборилган.

Ҳозирча якуний таҳлил натижалари эълон қилинмаган. Шу боис Волпатога нисбатан расмий айблов қўйилгани йўқ. Футболчининг ҳайдовчилик гувоҳномаси олти ойга вақтинча тўхтатилган, ўзи эса мустақил текширув топширганини ва унинг натижаси манфий чиққанини билдирган.

Австралия футбол федерацияси вазиятдан хабардор эканини маълум қилиб, футболчи билан алоқада эканини тасдиқлади. "Сассуоло" клуби эса ҳозирча ушбу ҳолат юзасидан расмий баёнот бермаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг