Сарвар Ҳусанов: «Осон бўлмаган ғалабага эришдик»
Клуб матбуот хизмати ушбу футболчи билан суҳбатлашди.
Фото: Гулистон ПФК
Биринчи лига 4-туридан ўрин олган «Гулистон» - «Республика ФЖ» (4:1) ўйинидан сўнг мезбонлар дарвозабони30201 Сарвар Ҳусанов ўз фикрларини билдирди.
«Авваламбор, стадионга келган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Об-ҳаво ёмғирли бўлишига қарамай, бизни қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюришди. Рақиб ёшлардан иборат эди. Шу сабабли осон бўлмаган ғалабани қўлга киритдик. Йигитлар яхши ўйин кўрсатиб, ғалаба йўлида меҳнат қилишди. Кейинги ўйинларда ҳам мана шундай муваффақиятларни қайд этишда давом этамиз.
Иккинчи бўлимда жамоамиз голлар уриб олганидан кейин бироз хотиржамликка берилди шекилли, рақиб кўпроқ ҳужумга ўтди. Бундай ҳолатларга эътибор қаратамиз ва кейинги ўйинларда бунга йўл қўймасликка ҳаракат қиламиз», — деди Ҳусанов.
Розикжон Султонмуродов
Журналист