locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сарри собиқ шогирдини \"Лацио\"га таклиф қилмоқда

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сарри собиқ шогирдини "Лацио"га таклиф қилмоқда
Фото: Getty Images

“Милан” ярим ҳимоячиси Рубен Лофтус-Чик фаолиятини Римнинг “Лацио” жамоасида давом эттириши мумкин, дея хабар беради Жанлука Ди Марцио.

Қайд этилишича, англиялик 29 ёшли футболчи Рим клубнинг ёздаги асосий трансфер мақсади ҳисобланади.

“Лацио” бош мураббийи Маурицио Сарри “Челси”да Лофтус-Чик билан бирга ишлаган ва унинг ўйинларини ёқтиради.

Ўтган мавсум футболчи “россонерилар” сафида барча турнирларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та ассистни қайд этди ва 3 та сариқ карточка олган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг