Сардор Қобулжонов «Каттақўрғон»да
У декабр ойига қадар “Каттақўрғон” жамоаси сафида ҳаракат қилади.
Фото: Хоразм ПФК
Про лигада совринли ўринлар учун курашишни мақсад қилган "Каттақўрғон" футбол клуби ўз сафини тажрибали дарвозабон билан кучайтирди.
Sports24.uz хабар беришича, жамоа тажрибали дарвозабон Сардор Қобулжонов билан шартнома имзолади.
39 ёшли кипер ўтган мавсумни Суперлиганинг “Хоразм” жамоасида ўтказиб, Суперлига доирасида 11 та баҳсда майдонга тушган.
У билан жорий йилнинг декабр ойига қадар “Каттақўрғон” жамоаси сафида ҳаракат қилади.
Қобулжонов карераси давомида "Металлург", "Оқтепа", "Бухоро", "Нефтчи", "Локомотив", "Сурхон", "Вахш" (Тожикистон) сингари клублар дарвозасини қўриқлаган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист