locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сардор Азимов янги мавсумда ҳам АНДИЖОН шарафини ҳимоя қилади

Ярим ҳимоячи ўтган йили барча мусобақаларда 35 та ўйинда қатнашди ва 1 та гол муаллифи бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сардор Азимов янги мавсумда ҳам АНДИЖОН шарафини ҳимоя қилади
photo: Andijon fk

“Андижон” клуби янги мавсум учун таркибни шакллантириш доирасида тажрибали футболчиларидан бири Сардор Азимов билан ҳамкорликни давом эттиради. Бу борада икки томон келишди ва шартнома имзоланди.

"Азимов ҳам асли андижонлик бўлиб, 2023-йилдан бери жамоамиз шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У бунгача 2019-йилда ҳам “Андижон” учун тўп сурган.

Ярим ҳимоячи ўтган йили барча мусобақаларда 35 та ўйинда қатнашди ва 1 та гол муаллифи бўлди.

Умумий ҳисобда эса фаолияти давомида “Андижон” либосида 85 та учрашувда майдонга тушди. 4 та гол урган ва 5 та ассистни бажарган.

Биз Сардорнинг янги мавсумда ҳам жамоамиз сафидаги фаолиятига омад тилаймиз!",- деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг