locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сардор Азимов: «Сурхон»га қарши яхши ўйин бўлади, деб ўйлайман»

"Андижон" футболчиси "Сурхон" билан ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сардор Азимов: «Сурхон»га қарши яхши ўйин бўлади, деб ўйлайман»
Фото: Андижон ПФК

“Андижон” клуби ОЧЛ 2 доирасида Баҳрайннинг “Ал-Халдия” жамоасига қарши баҳсда дуранг ўйнагач, энди бор эътиборини миллий чемпионат учрашувларига қаратган.

Жамоанинг етакчиларидан бири Сардор Азимов клуб матбуот хизматига интервью берди.

- “Андижон”нинг “Ал-Халдия”га қарши ўйини борасида нималарни айта оласиз?

- Яхши, чиройли ўйин бўлди. Мухлислар кутган ўйинни намойиш қила олдик, деб ўйлайман. Лекин ютиб байрам қила олмадик.

- Гарчи учрашув дуранг билан якун топган бўлса-да, “Андижон”нинг намойиш этган ўйини кўпчиликка ёқди. Майдонда ўйнаган футболчи сифатида сизга ҳам манзур бўлдими?

- Бизга фақат ғалаба бўлганида манзур келарди. Насиб шу экан, кейинги сафар албатта ютиб ишқибозларимизни хурсанд қиламиз.

- Қизиқ томони, 3 та турда ҳам 0:0 қайд этилди. Бунга қандай изоҳ берасиз?

- Бизга ҳам роса қизиқ бўлиб боряпти. 3 та учрашувда 3 та дуранг. Биз албатта гуруҳдаги ҳолатимизни яхшилаймиз.

- Гуруҳдаги учала рақиб билан ўйнадинглар. Қайси рақиб кучлироқ экан?

- Тўғриси, менга “Ал-Аҳли” билан ўйнаган ўйинимиз бўлди.

- “Андижон”ни энди Термизда Сурхонга қарши ўйин кутяпти. Тайёргарлик қандай ва нима кутяпсиз?

- Учрашувдан кейин дарҳол “Сурхон” билан ўйинга тайёргарликни бошлаб юборганмиз. Чунки тақвим тиғиз. “Сурхон”га қарши яхши ўйин бўлади, деб ўйлайман. Мақсадимиз битта: ғалаба билан ортга қайтиш. Насиб бўлса, ютиб қайтамиз", - дейди “Андижон” матбуот хизмати.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг