locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Санжар Қувватов «Пахтакор»га қайтди

Қувватов билан бир йиллик битим тузилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Санжар Қувватов «Пахтакор»га қайтди
Фото: Пахтакор ПФК

Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси трансфер мавсумидаги биринчи келишувини амалга оширди.

Тажрибали дарвозабон Санжар Қувватов “шерлар” сафига қайтди. У икки йиллик танаффусдан сўнг “Пахтакор”га қайти.

"Пахтакор" таркибида 2019-23 йиллар давомида 106 ўйинда майдонга тушган Санжар билан бир йиллик шартномага имзо чекилди. Қувватов "Шерлар" таркибида 5 марта Ўзбекистон чемпиони бўлиб, 2 мартадан Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубоги, бир бор Лига Кубогини қўлга киритган.

“Умид қиламизки, у яна жамоамизга совринларни қўлга киритишда ёрдам беради”, - дейилади клуб хабарида.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг