locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Санжар Шоаҳмедов — «Металлург» футболчиси

Шоаҳмедов ўтган мавсум "Хоразм" клуби сафида ҳаракат қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Санжар Шоаҳмедов — «Металлург» футболчиси
Фото: Металлург ПФК

Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган «Металлург» таркибни шакллантириш, кучайтириш ишларини ҳам жадал суръатларда олиб бормоқда.

Жумладан, ярим ҳимоя чизиғига яна бир тажрибали футболчи Санжар Шоаҳмедов таклиф этилди.

Маълумот учун, Шоаҳмедов 1990-йил 23-сентябр куни Тошкентда таваллуд топган. Фаолияти давомида футболчи ОКМК, "Локомотив", "Ал Сайлия" (Қатар), "Терренгану" (Малайзия), "Қизилқум", "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Хоразм" каби клубларда тўп тепган.

Эслатиб ўтамиз, Санжар Шоаҳмедов ўтган мавсум "Хоразм" клуби сафида ҳаракат қилди. Суперлиганинг 14 та ва Ўзбекистон Кубоги доирасидаги 4 та учрашувда майдонга тушган ярим ҳимоячи 4 та ассист муаллифига айланган.

Тажрибали ярим ҳимоячи янги мавсумда жамоамиз ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишига ишониб қоламиз ва Санжар Шоаҳмедовга омад ёр бўлишини тилаган ҳолда бекободликлар сафига хуш келибсан деймиз.

Санжар Шоаҳмедов
Туғилган санаси: 23.09.1990
Туғилган жойи: Тошкент
Бўйи: 1.73
Амплуаси: Ярим ҳимоячи.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг