locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сантуш Озарбойжон бош мураббийлигидан кетди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сантуш Озарбойжон бош мураббийлигидан кетди
ФОТО: Getty images

Фернанду Сантуш Озарбойжон терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди. Бу ҳақда Озарбойжон футбол федерациялари ассоциацияси (AFFA) матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, португалиялик мутахассиснинг AFFA билан тузган шартномаси икки томоннинг ўзаро келишувига кўра бекор қилинди.

Жаҳон чемпионати–2026 саралаш босқичида Украинага қарши ўйинда миллий жамоани ёшлар терма жамоаси (U-21) бош мураббийи Айҳан Аббасов майдонга олиб чиқади.

70 ёшли Сантуш бошчилигида Озарбойжон термаси 11 та ўйин ўтказиб, икки марта дуранг қайд этди ва тўққиз марта мағлубиятга учради. Голлар нисбати эса 4:29 ни ташкил этди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг