Санту «Вест Хэм»ни бошқариш учун асосий даъвогар
"Вест Хэм"нинг амалдаги устози Грэм Поттер тез орада ишдан бўшатилади.
ФОТО: Getty images
"Ноттингем Форест"дан истеъфога чиқарилган Нуну Эшпириту Санту "Вест Хэм"ни бошқариши мумкин. Бу ҳақда Goal хабар бермоқда.
Манбага кўра, "Вест Хэм"нинг амалдаги устози Грэм Поттер тез орада ишдан бўшатилади.
Клуб шорт-листида Славен Билич, Стивен Жерррард, Френк Лэмпард каби номзодлар бўлишига қарамай, “болғачилар” Санту билан ишлашни режалаштирмоқда. Томонлар музокара ўтказмоқда.
"Вест Хэм" 5 турдан сўнг Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида атиги 3 очко жамғарган ҳолда хавфли зонада бормоқда.
Клуб навбатдаги тур учрашувини 29 сентябрь куни ўтказади - рақиб "Эвертон" бўлади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист