«Сантос» Неймарнинг шартномаси учун бюджетнинг 25 фоизини сарфлайди
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
Бразилиянинг UOL нашри ҳужумчи Неймарнинг «Сантос» билан шартнома тафсилотларини эълон қилди. Унга кўра, 33 ёшли футболчи Бразилия клубида ойига 3,3 миллион евро маош олади.
Неймар даромаднинг 75 фоизини ҳомийлар ва унинг номи ёзилган футболкалар савдосидан олади. Форвардга стадионда учта VIP зона ажратилган.
Ўйинчи, унинг оиласи ва дўстларига самолётда парвоз қилиш, шунингдек, ҳашаматли меҳмонхоналарда яшаш учун ҳақ тўланади.
Умуман олганда, «Сантос» Неймар учун йиллик бюджетнинг 25 фоизини сарфлайди.
Эслатиб ўтамиз, Неймар «Сантос» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2025 йилнинг январ ойида жамоага қайтган. Бу давр ичида у жами 9 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голга муаллифлик қилган.