«Сантос» Неймар билан шартномани узайтирмоқчи
Бразилиянинг «Сантос» клуби ҳужумчи Неймар билан шартномани яна бир мавсумга узайтиришни режалаштирмоқда. Бироқ футболчига «Фламенго» ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Marca хабар берди.
Манбага кўра, Неймар ва «Сантос» ўртасидаги музокаралар анча илғор босқичга еткн. Клуб ва футболчи ўртасида ҳамкорликни давом эттириш бўйича оғзаки келишув мавжуд. Шунга қарамай, «Фламенго» Неймарнинг трансфери учун курашга қўшилиб, уни ўз сафига жалб этишга урунмоқда. Қайд этилишича, жамоанинг айрим футболчилари Неймарнинг келишини истамоқда.
33 ёшли ҳужумчининг «Сантос» билан амалдаги шартномаси 2025 йил 31 декабргача мўлжалланган.
Жорий мавсумда Неймар Бразилия чемпионатида 20 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 10 млн еврога тенг.