locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Сантос» Неймар билан шартномани узайтиришни ва Барбозани орқага қайтаришни режалаштирмоқда

Бразилиялик ҳужумчи ЖЧ-2026 да иштирок этишни режалаштирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Бразилиянинг «Сантос» клуби 33 ёшли ҳужумчи Неймар билан муддати тугаган шартномани янгилашни ва бошқа собиқ тарбияланувчиси — 29 ёшли ҳужумчи Габриэл Барбозани «Крузейро»дан клубга қайтаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Манбага кўра, «Сантос» икки ҳужумчи билан ҳам келишувга яқин турибди, уларнинг имзоланиши эса бир кунда эълон қилиниши мумкин.

33 ёшли Неймар ўз футбол фаолиятини бошлаган «Сантос»га 2025 йил январ ойида қайтган ва 2025 мавсумида барча мусобақаларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урган ҳамда 4 та голли узатма амалга оширган. Футболчининг «Сантос» билан шартномаси 31 декабрда якунланган. Ҳозирда у жароҳат олган, аммо тиканиб, 2026 йилги Жаҳон Чемпионатида иштирок этишни режалаштирмоқда.

Габриэл Барбоза эса 2025 йил январдан буён «Крузейро» шарафини ҳимоя қилмоқда. 2025 мавсумида барча мусобақаларда 49 та ўйинда 13 та гол урган ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг