locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Сантос» Неймар билан шартномани узайтириш бўйича ҳаракатларни бошлади

Бразилиялик футболчи амалдаги шартномаси 2025 йилнинг охирида якунга етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Бразилиянинг «Сантос» клуби ҳужумчи Неймар билан шартномани узайтириш бўйича ҳаракатларни бошлади. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.

«Сантос» Неймар билан декабр ойида якунланадиган шартномани узайтиришга уринаётгани айтилмоқда. Бир нечта клублар ҳам Неймарга қизиқиш билдирмоқда, аммо Бразилия клуби супер юлдузни сақлаб қолишга ишонмоқда», — деб ёзди Скира.

33 ёшли Неймарнинг «Сантос» билан амалдаги шартномаси 2025 йил 31 декабрда тугайди. Жорий мавсум Бразилия А Сериясида у 19 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 1 та ассист берди. Transfermarkt футболчининг қийматини 11 миллион евро деб баҳоламоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг