locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Сантос” музейида Неймарга аталган бюст ўрнатилди

Маросимда Неймарнинг ўзи ҳам иштирок этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Бразилиянинг “Сантос” клуби ўз афсоналаридан бири Неймарга ҳурмат бажо келтирди. Клубнинг “Memorial das Conquistas” музейида футболчининг бронза бюсти тантанали равишда намойиш этилди.

Маросимда Неймарнинг ўзи ҳам иштирок этди. Шунингдек, музейда унинг фаолиятидаги муҳим ютуқларни акс эттирувчи махсус экспозиция, ҳайкали ва имзоланган футболкаси ҳам намойишга қўйилди.

“Сантос” раҳбарияти ушбу ташаббус орқали клуб тарихидаги энг буюк футболчилардан бири бўлган Неймарнинг бразилиялик футбол ривожига қўшган ҳиссасини эътироф этди. Шу тариқа у клуб музейида алоҳида бюст ва экспозицияга эга бўлган кам сонли афсоналар қаторида жой олди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг