locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Сантос» футболчиларга маош тўлай олмаяпти

Хабарда қайд этилишича, клубнинг умумий қарзи 1 миллиард реалдан ошиб кетган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Сантос» футболчиларга маош тўлай олмаяпти
ФОТО: Getty images

Бразилиянинг «Сантос» клуби молиявий қийинчиликлар туфайли асосий жамоа футболчиларига июнь ойи учун маошларни ўз вақтида тўлай олмади. Бу ҳақда Globo хабар тарқатди.

Манбага кўра, клубда тўловларни амалга ошириш учун етарли маблағ бўлмаган ва ҳозирда раҳбарият вазиятни бартараф этиш устида иш олиб бормоқда.

Бундан ташқари, «Сантос» футболчилар олдида икки ойлик имидж ҳуқуқлари бўйича тўловлардан ҳам қарздор ҳисобланади. Бу муаммо жорий йил давомида илк бор юзага келаётгани йўқ.

Хабарда қайд этилишича, клубнинг умумий қарзи 1 миллиард реалдан ошиб кетган.

Шу билан бирга, клубнинг бошқа ходимлари, ёшлар жамоаси ва аёллар жамоаси аъзоларига иш ҳақи ўз вақтида тўланган.

Молиявий муаммоларга қарамасдан, «Сантос» футболчилари «Король Пеле» машғулот базасида йиғинларни давом эттирмоқда ва Бразилия чемпионатидаги «Ботафого»га қарши учрашувга тайёргарлик кўрмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг