Сандро Тонали — «Тоттенхэм» футболчиси
Италиялик футболчи «тақачилар»га 92,5 миллион фунтга тушади.
Футбол
Иброҳим Жалолов
Редактор
photo: gettyimages
Сандро Тонали «Ньюкасл»дан «Тоттенхэм»га ўтади.
Фабрицио Романо ёзишича, клублар 26 ёшли яримҳимоячининг трансфери бўйича келишувга эришди. Италиялик футболчи «тақачилар»га 92,5 миллион фунтга тушади. Агар жамоа бир неча бор ЕЧЛга чиқса, яна 7,5 млн фунт бонуслар қўшилади.
Тонали «Тоттенхэм» тарихидаги энг йирик трансферга айланади. Олдинги рекорд 2024 йилда «Борнмут»дан 65 миллион фунтга сотиб олинган Доминик Соланкега тегишли эди.
Шунингдек, лондонликлар «Вест Хэм» яримҳимоячиси Матеуш Фернандешни 85 миллион фунтга сотиб олишга яқин.
Тонали ўтган мавсумда АПЛда 35 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та голга ассистентлик қилган.