locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Сандерленд» Жаканинг трансферини эълон қилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Сандерленд» Жаканинг трансферини эълон қилди
Фото: Getty Images

"Байер" ва Швейцария терма жамоаси ярим ҳимоячиси Гранит Жака фаолиятини АПЛда давом эттиради.

"Сандерленд" ўзининг ижтимоий тармоқларида Гранит Жака трансферини эълон қилди. Швейцариялик ярим ҳимоячи "қора мушуклар" билан 2028 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.

Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "Байер" ўз футболчиси учун "Сандерленд"дан 20 миллион евро олади. Жака 2023 йилдан Леверкузенда ўйнади ва Германия чемпионлигини қўлга киритди. У жами 99 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг