«Сандерленд» ва «Ньюкасл» Гендузи учун курашмоқда
Гендузининг римликлар билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.
ФОТО: Getty images
"Лацио" марказий ярим ҳимоячиси Маттео Гендузи Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтишга тайёр. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.
Манбага кўра, 26 ёшли французнинг хизматларига "Сандерленд" ва "Ньюкасл" клублари қизиқиш билдирмоқда.
"Лацио" франциялик футболчининг трансферидан 30 миллион евро ишлаб олишни истамоқда.
Жорий мавсумда Гендузи Италия чемпионатида 11 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Гендузининг римликлар билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt интернет портали мутахассислари хавбекнинг нархини 32 миллион еврога баҳоламоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист