\"Сандерленд\" Мандаванинг трансферини эълон қилди
Фото: Getty Images
"Сандерленд" мозамбикалик ҳимоячи Рейнилдо Мандавани ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Футболчи билан икки йиллик шартнома имзоланган. Мандава сўнгги уч йил давомида "Атлетико Мадрид" футболчиси эди.
“Қора мушуклар”нинг янги футболчиси ҳимоянинг чап қанотида ҳам, марказда ҳам ўйнай олади, ярим ҳимоянинг чап қанотига ҳам кўтарилади.
Ўтган мавсум охирида "Сандерленд" бир неча йиллик танаффусдан сўнг яна Премьер-лигага қайтди. Мандава эса ўтган мавсумда “матрасчилар” сафида 30 та учрашувда майдонга тушган.
Баҳром Бобонов
Редактор