«Сандерленд» «Манчестер Юнайтед»нинг уч ўйинлик ғалабали сериясига чек қўйди
Англия Премьер-лигасининг 36-тури доирасида «Манчестер Юнайтед» ҳамда «Сандерленд» жамоалари ўртасидаги баҳсда 0:0 ҳисоби қайд этилди. Шу тариқа, «қора мушуклар» «қизил иблислар»нинг АПЛдаги кетма-кет учта ўйиндан иборат ғалабали сериясига чек қўйишди.
Ушбу дурангга қадар «Манчестер Юнайтед» жамоаси «Челси» (1:0), «Брентфорд» (2:1) ва «Ливерпул» (3:2) клубларини мағлуб этишга муваффақ бўлган эди.
Мазкур ўйиндан сўнг, «Сандерленд» 48 очко билан Англия чемпионати юқори дивизиони турнир жадвалида 12-поғонани эгаллаб турибди. «Манчестер Юнайтед» эса 65 очко билан учинчи ўриндан жой олган.
Навбатдаги турда, 17 май куни «қора мушуклар» сафарда «Эвертон» билан куч синашишса, «қизил иблислар» шу куни ўз майдонларида «Ноттингем Форест»ни қабул қилишади.