locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Сандерленд» Хименес учун даъвогар

Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Сандерленд» Хименес учун даъвогар
ФОТО: Getty images

“Сандерленд” “Милан” ҳужумчиси Сантьяго Хименес учун 30 миллион евролик трансфер шартномасини тайёрламоқда, деб хабар бермоқда La Repubblica нашри.

Манба берган хабарга кўра, "россонерилар" аллақачон инглиз клубининг таклифини қабул қилиб бўлишган.

"Сандерленд" футболчини январда сотиб олиш опциаси билан ижарага олмоқчи. Қора мушуклар ҳозирда Хименесни уларга қўшилишга ишонтиришга ҳаракат қилмоқдалар.

Жорий мавсумда миланлик ҳужумчи барча турнирлар доирасида 11та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг