\"Сандерленд\" Диарра трансферини эълон қилди
Фото: Getty Images
“Сандерленд” Ҳабиб Диарранинг трансферини эълон қилди.
Англия клуби 21 ёшли ярим ҳимоячини “Страсбург”дан 35,5 миллион евро эвазига сотиб олди. Бу келишувга яна қўшимча бонуслар ҳам киритилди.
Диарра “қора мушуклар” билан 5 йиллик битим имзолади. Футболчининнг маоши эса ҳозирча маълум қилингани йўқ.
Аввалроқ “Вест Хэм”, “Байер” ва “Болонья” жамоалари ҳам Диарра хизматига жиддий қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.
Ўтган мавсумда у Франция чемпионатида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист