locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Сандерленд», «Астон Вилла» ва «Вулверхемптон» Гарсия учун курашмоқда

Унинг Мадрид клуби билан шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 «Сандерленд», «Астон Вилла» ва «Вулверхэмптон» Гарсия учун курашмоқда
ФОТО: Getty images

Мадриднинг “Реал” клуби ёш ҳужумчи Гонсало Гарсияни Англия Премьер-лигаси клубларига сотиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Fichajes хабар берди.

Қайд этилишича, испан гранди музокараларга очиқ ва 20 миллион евро таклифини кутмоқда. 21 ёшли футболчига "Сандерленд", "Астон Вилла" ва "Вулверхемптон" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Тез орада бу клублар трансфер борасида расмий сўровлар ўтказиши кутилмоқда.

Гарсия жорий мавсумда "Реал Мадрид" сафида барча турнирларда 9 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди. Унинг Мадрид клуби билан шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг