Санчо учун 3 клуб даъвогарлик қилмоқда
Футболчи "МЮ"га ҳам керак эмас
Фото: Getty Images
“Челси”да ижара асосида ўтказган Жейдон Санчо “Манчестер Юнайтед”га қайтадиган бўлди.
TeamTalk хабарига кўра, ёзги трансферлар ойнасида 3 та клуб 25 ёшли вингерни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Унга “Наполи”, “Астон Вилла” ва “Милан” жамоалари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу клублар Санчо бўйича музокара ўтказишга тайёр.
Қайд этилишча, Санчо ҳафтасига 300 минг фунт стерлинг миқдордаги маошни камаштиришга рози бўлганида, “Челси”да қолиши мумкин эди. Бироқ унинг молиявий талаби Лондон клубига мос келмаган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист