Санчо Туркия чемпионатига йўл олиши мумкин
Фото: Getty Images
“Манчестер Юнайтед” вингери Жейдон Санчо фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Fotospor хабар берди.
Манбага кўра, 25 ёшли футболчининг хизматларига "Бешиктош" қизиқиш билдирмоқда. Клуб Санчонинг барча молиявий талабларини бажаришга тайёр.
Фақат якуний қарор Санчонинг ўзига боғлиқ бўлиб қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, матбуотда Санчо яна Дортмунднинг "Боруссия"сига қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Жейдон Санчо ўтган мавсум ижара асосида "Челси"да ўйнаганди. Лондон клуби таркибида Премер-лигада 31 ўйин ўтказиб, 3 та тўп киритган ва 4 та голли пас узатган эди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист