Санчо «Рома»га ўтишдан бош тортди
Фото: Getty Images
“Манчестер Юнайтед” вингери Жейдон Санчо “Рома”га ўтмасликка қарор қилди. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар берди.
Манбага кўра, “қизил иблислар” 25 ёшли англиялик футболчи борасида “Рома” билан 20 миллион фунтга сотиш борасида келишувга эришганди.
Кейинчалик футболчи римликлар таклифини қабул қилмаган ва трансферни рад қилган.
Ўтган мавсумда Санчо “Челси”да ижарада ўйнаб, барча турнирлар доирасида 42 та баҳсда гол+ассист бўйича 15 (5+10) очко тўплаганди.
Унга “Бешиктош” жамоаси ҳам қизиқиш билдирмоқда. Туркия клуби Санчо истаётган маошни беришга рози бўлган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист