Санчо «Рома» таклифини рад этди
Фото: Getty Images
“Манчестер Юнайтед” вингери Жейдон Санчо “Рома” таклифини рад этди. Бу ҳақда журналист Жанлука ди Марцио хабар берди.
Манбага кўра, футболчи ҳозирда Чемпионлар Лигасида қатнашувчи клуб сафига кўчиб ўтишни истамоқда.
Рим клуби ҳам Санчонинг трансфери борасида ҳафсаласи пир бўлган ва унинг ўрнига янги ўйинчи излашни бошлаган.
“Рома” раҳбарияти учун Жейдондан кейинги идеал номзод сифатида «”Челси”нинг 19 ёшли футболчиси Тайрик Жорж номи тилга олинмоқда.
Тайрик ҳам Италия клубига ўтшга рози, аммо у ижара асосида трансфер қилинишини хоҳламаяпти.
Розикжон Султонмуродов
Журналист