Санчо «МЮ»га қайтди
Санчо бирмингемликлар сафида фақат бир маротаба асосий таркибда майдонга тушди.
ФОТО: Getty images
“Астон Вилла” виингери Жейдон Санчо қишда “Манчестер Юнайтед”га қайтиши кутилмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, бир неча ой аввал ижарага олинган 25 ёшли футболчининг ҳолати ва ўйини “Астон Вилла” раҳбариятини қониқтирмаяпти.
Санчо бирмингемликлар сафида фақат бир маротаба асосий таркибда майдонга тушди.
“Астон Вилла” Санчони ёзги трансфер ойнасида «қизил иблислар»дан ижарага олган эди. Шундан бери у 6 та учрашувда иштирок этди ва бирорта голда иштирок этмади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист