locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Санчо «Интер» билан музокара ўтказмоқда

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Санчо «Интер» билан музокара ўтказмоқда
Фото: Getty Images

“Манчестер Юнайтед” вингери Жейдон Санчо фаолиятини “Интер”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, “нерадзурралар” 25 ёшли англиялик футболчининг вакиллари билан алоқа ўрнатган. Томонлар ўртасида музокара давом этмоқда.

Қайд этилишича, “Интер” трансфер ойнаси якунига қадар таркибни кучайтиришни режалаштирган. Клуб унинг атрофидаги вазиятни диққат билан кузатмоқда.

Аввалроқ “Рома” Санчонинг трансфери учун “МЮ”га 23 миллион евро таклиф қилганди. Бироқ футболчи “бўрилар” билан маош томонлама келиша олмагани айтилган эди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг