locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Санчо \"Челси\"ни тарк этади

Футболчи маош борасида келиша олмади
Санчо "Челси"ни тарк этади
Фото: Getty Images

Жейдон Санчо “Челси"ни тарк этадиган бўлди. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди.

Қайд этилишича, Лондон клуби 25 ёшли вингер билан шахсий шартнома шартларини келиша олмади. Натижа “Челси” футболчини сотиб олмайдиган бўлди.

Жейдоннинг Манчестер жамоасидаги ҳафталик маоши 250 минг фунт эди. У “аристократлар” сафида ҳам шунча маош олишни истаганди. Бироқ Лондон клуби футболчига бунча пул беришга рози бўлишмади.

“Челси” англиялик вингерни 25 млн фунтга сотиб олмагани учун манкунианларга 5 млн фунт компенсация пули тўлайди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг