locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Санчо «Боруссия»га қайтиш учун маошини камайтиришга рози

Футболчи "Астон Вилла"да ижара асосида ўйнамоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Санчо «Боруссия»га қайтиш учун маошини камайтиришга рози
ФОТО: Getty images

Ҳозирда “Астон Вилла” сафида ижара асосида тўп тепаётган Жейдон Санчо “Боруссия”га қайтишни режалаштирмоқда.

BILD нашрида келтирилишича, англиялик футболчи доимий кўчиб ўтишни амалга ошириш учун маошини икки баробар қисқартиришга тайёр.

Англиялик вингер қайтиш учун аниқ шартларни белгилаган. Унга кўра, Жейдон доимий асосий таркибда ўйнаш кафолати, раҳбарият билан мунтазам мулоқот ва еврокубокларда иштирок этиш имкониятини сўраган.

Унинг трансфер ҳуқуқи “Манчестер Юнайтед”га тегишли. Бироқ манчестерликлар ундан имкон борича тезроқ қутилмоқчи.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг