Санчес, Каррерас, Гарсия. Испания терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун қайдномасидан тушиб қолган 6 нафар футболчи
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте ЖЧ-2026 учун якуний қайдномани эълон қилди. Рўйхатдан тушиб қолган бир нечта ўйинчилар ҳақида сўз юритамиз.
Роберт Санчес
Санчес ҳали ҳам «Челси» дарвозасида мухлислар фикрини иккига бўлиб келмоқда — у жорий мавсумда Премьер-лигада 47 та гол ўтказиб юборди.
Шунга қарамай, унинг обрўси бир пайтлар анча юқори бўлган ва у 2021–2024 йиллар оралиғида Испания терма жамоаси сафида уч марта майдонга тушган. Шунингдек, у Қатарда бўлиб ўтган сўнгги жаҳон чемпионатида ҳам жамоа таркибида эди.
Дарвозада Унаи Симон, Давид Райя ва Жоан Гарсия каби рақобатчилар бор экан, бу сафар чақирилмаганига у кўп ҳам норози бўлмаса керак.
Дин Хёйсен
Бу таркибдаги «Реал Мадрид»нинг уч нафар ўйинчисидан биринчиси — Ҳёйсен. У ўтган ёзда «Борнмут»даги ёрқин мавсумидан сўнг катта трансферга эришган эди.
Нидерландияда туғилган ҳимоячи халқаро фаолиятини Испания билан боғлашга қарор қилди. Бироқ у жаҳон чемпионатига қадар “қизил фурия”да 7 та баҳсда майдонга тушди. Бироқ мураббий Хёйсенга ишонч билдирмади.
Робин Ле Норман
Испанияда туғилмаган бўлса-да, кейинчалик «Ла Роха»ни танлаган яна бир ҳимоячи — Ле Норман. У сўнгги икки мавсумни «Атлетико Мадрид»да ўтказди. Айнан бу жамоадаги ишончли ўйинлари сабаб терма жамоага жалб қилинаётганди. Унинг Испания терма жамоаси сафидаги сўнгги 27-ўйини ўтган йил октябрига тўғри келади. Де ле Фуэнте якуний рўйхатга уин қўшишни истамади.
Алваро Каррерас
Бу позиция учун бир нечта вариантлар бор эди. Жумладан, «Барселона»дан Алехандро Балде ҳам номзодлардан бири эди.
Каррерас ўтган ёзда «Бенфика»даги ўйинлари билан ажралиб туриб, «Реал Мадрид»га кўчиб ўтди. Испания билан жаҳон чемпионатида иштирок этиши тахмин қилинганди. Якунда у ҳам рўйхатдан тушиб қолди.
Нико Гонсалес
Гонсалес ҳали Испания миллий жамоасида дебют қилмаган, аммо U21 таркибида 11 та ўйинга эга.
“Манчестер Сити”да ўйнайди. Гарчи Родри каби ўйинчи билан рақобатлашишига тўғри келади. У ҳам терма жамоа таркибига жалб қилиниши мумкинлиги тахмин қилинди. Бироқ унинг дебюти яна кечикадиган бўлди.
Гонсало Гарсия
Гарсия ўтган ёзда Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ёрқин ўйнаб, катта умидлар уйғотган эди. Бироқ у ҳали бу йилги жаҳон чемпионатига бориш учун етарли даражада ўзини кўрсата олмади.
22 ёшли ҳужумчи «Реал Мадрид»даги илк тўлиқ мавсумида 8 та гол урди, шунингдек Испания U21 жамоаси сафида 7 ўйинда 5 бор тўп киритган. У терма жамоа йиғинининг биринчи ҳафтасига таклиф қилинди.
Ҳозирча у келажак учун истеъдод сифатида қаралмоқда, аммо навбатдаги жаҳон чемпионатига келиб у фаолиятининг энг юқори нуқтасига яқинлашиб қолади.