locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Санчес «Интер»нинг диққат марказида

Унинг «Галатасарой» билан шартномаси 2029 йил июнигача амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Санчес «Интер»нинг диққат марказида
ФОТО: Getty images

«Галатасарой» марказий ҳимоячиси Давинсон Санчес «Интер»га ўтиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур маълум қилди.

Манбага кўра, миланликлар колумбиялик футболчини «Челси» ҳимоячиси Трево Чалобага муқобил вариант сифатида кўрмоқда. Айни пайтда Санчеснинг «нерадзурри»га кўчиб ўтиш эҳтимоли Чалобенинг трансферидан юқорироқ экани таъкидланган.

Шу билан бирга, «Интер» ҳимоя чизиғини кучайтириш учун бошқа номзодларни ҳам ўрганмоқда.

2025/2026 йилги мавсумда 30 ёшли Санчес барча мусобақаларда 45 та учрашувда иштирок этиб, 2 та голли узатмани амалга оширди.

Унинг «Галатасарой» билан шартномаси 2029 йил июнигача амал қилади. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 16 миллион еврони ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг