Санчес «Челси»дан «Комо»га ўтади
Бу ҳақда трансфер инсайдери Фабрицио Романо хабар берди.
ФОТО: Getty images
«Комо» «Челси» дарвозабони Роберт Санчесни ижарага олиш бўйича келишувга эришди. Томонлар битим шартлари бўйича оғзаки келишувга келган. Бу ҳақда трансфер инсайдери Фабрицио Романо хабар берди.
28 ёшли испаниялик дарвозабон янги мавсумни Италиянинг «Комо» клубида ўтказади. Дастлабки маълумотларга кўра, Санчес бир мавсумлик ижара асосида жамоа сафига қўшилади.
Санчеснинг «Челси»дан кетишига лондонликларнинг Эмилиано Мартинесни «Астон Вилла»дан харид қилгани асосий сабаблардан бири бўлди. Аргентиналик дарвозабон жамоанинг асосий посбонига айланди, Санчес эса ўз ўрнини йўқотди.
Маълумот учун, Санчес 2023 йилда «Брайтон»дан «Челси»га ўтган эди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист