locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Самвел Бабаян: «Умуман олганда, ўйиндан ва ғалабага бўлган иштиёқдан мамнунман»

Клуб матбуот хизмати Бабаяндан интервью олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Самвел Бабаян: «Умуман олганда, ўйиндан ва ғалабага бўлган иштиёқдан мамнунман»
Фото: Андижон ПФК

"Андижон"нинг "Вардар"га (1:1) қарши ўтказилган учрашувидан кейин Самвел Бабаян клуб матбуот хизматига қуйидагича фикр билдирди:

"Янги мавсумга тайёргарлик жараёнининг биринчи босқичидаги учинчи назорат ўйинимизни ўтказдик. Умуман олганда, жамоа яхши савияда ўйин кўрсатди. Айрим эпизодларда биз талаб қилаётган жамоавий ўйин яққол кўриниб турди. Биринчи бўлимда ҳужумда ҳамма нарса ҳам ўхшамади, аммо ҳимояда олдинга силжиш кузатилди.

Иккинчи бўлимда бошқа таркиб ўйнади ва биз бу учрашувда барчага ўйнаш имкониятини бердик. Иккинчи бўлимда ҳужумда кўпроқ ҳаракат қилдик, креативлик кузатилди, кўплаб гол уриш учун имкониятларни яратдик ва тўпни яхши назорат қилдик.

Умуман олганда, мен ўйин ва ғалабага бўлган иштиёқдан мамнунман. Машғулотлар давомида йўл қўйилган хатоларни таҳлил қиламиз ва тузатамиз", - дейди Самвел Вячеславович.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг