locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Самвел Бабаян: «Сабр қилсак, «Андижон» фахрланадиган даражадаги жамоага айланади»

Жамоа учун мавсум яхунига етди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Самвел Бабаян: «Сабр қилсак, «Андижон» фахрланадиган даражадаги жамоага айланади»
Фото: Андижон ПФК

“Ал-Аҳли” - “Андижон” (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи Самвел Бабаян дастлабки қисмида иштирок этди.

- Афсуски, жуда муҳим баҳсда мағлубиятга учрадик. Бу ўйиндаги ижобий натижа гуруҳдан чиқиш имкониятимизни яратиб берган бўларди. Албатта, ўзимиздан кўра кучлироқ жамоага ютқаздик, деб ўйлайман. Учрашувга учта муҳим компонентни белгилаб олгандик. Ўйинни ташкил қилиш, юқори тартиб-интизом ва ғалабага бўлган иштиёқ. Айни шу омилларни вазифа қилиб белгилагандик. Афсуски, биз фақат ғалабага бўлган иштиёқни кўрсата олдик, холос. Бошқа йўналишлар бўйича эса биз рақиб билан рақобатлаша олмадик. Объектив ёндашадиган бўлсак, йигитларни жон-жаҳди билан ҳаракат қилганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Улар майдонда нима қилиш керак бўлса, барчасини бажаришди. Умумий маънода, футболчиларга эътироз йўқ. “Ал-Аҳли”ни кейинги босқичга чиққанлиги билан табриклайман. “Андижон” эса ўйлайманки, ғалабаларини кейинги мавсумда давом эттиради.

- “Андижон” учун жорий йилги мавсум тугади. Энди кейинги йил учун режалар қандай?

- Юқори натижаларга эришиш ва ўзбек футболида ўз ўрнимизни янада мустаҳкамлаш учун селекция ишларини амалга оширишимиз керак. Бу борада керакли ишларини амалга оширяпмиз. Даражаси юқори бўлган ўйинчилар билан шартномалар туздик. Кейинги мавсумда “Андижон” шарафини ҳимоя қилишади. Ўйлайманки, янги келадиган футболчилар ва олиб бораётган ишларимиз “Андижон”ни кучли жамоа сифатида шаклланишига хизмат қилади. Бу орқали мухлисларимизни хурсанд қиламиз. Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг