locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Самвел Бабаян: «Биз янги жамоа қуряпмиз. Асосий мақсад чемпионатга пухта тайёргарлик кўриш»

Ўйинда Венгрия клуби ғалаба қозонди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Самвел Бабаян: «Биз янги жамоа қуряпмиз. Асосий мақсад чемпионатга пухта тайёргарлик кўриш»
Фото: Андижон ПФК

“Андижон” жамоасининг “Вашаш” (Венгрия) клубига қарши учрашувидан кейин бош мураббий Самвел Бабаян клуб матбуот хизматига қуйидагича фикр билдирди:

“Биринчи бўлимда бираз экспериментал таркибни тушурдик, ёш футболчиларга ўйнаш имконини бердик. Марказий ҳимояда ўз ўрнига эга бўлмаган футболчилар ҳаракат қилди. Иштиёқ бўлгани билан ҳар жабҳада ўйин чиқмади. Иккинчи бўлимда эса оптимал таркиб майдонга туширилди. Ўйинни ўзгартириб, вазиятлар яратилди. Тушунарсиз гол ўтказиб юборилди. Лекин ҳужумда вазиятлар яратдик.

Ҳали қилиниши керак бўлган ишлар кўп. Яхши, юқори тезликда ҳаракатланиш учун биринчи босқичда яна 20-январ санасида ўйинимиз бор. Бунда биз функциянал ва ўйин тонусига тушишни мақсад қилиб қўямиз. Режали дастуримизга жиддий тарзда ёндашмоқдамиз. Гол ўтказиб юборганимизда ҳеч
ким руҳий босимга тушгани йўқ. Бу ўйин бизга аксинча камчиликлар устида ишлашга ёрдам беради. Биз ҳозир оптимал жисмоний ҳолатда эмасмиз. Биз янги жамоа қуряпмиз. Асосий мақсад чемпионатга пухта тайёргарлик кўриш.

Албатта, ҳали ҳеч қайси футболчилар ўз формасида эмас. Индивидуал дастур асосида ишлаётганлар бор. Булар - Жамшид Болтабоев, Неманя Чаласан, Муҳаммадкарим Тоиров шулар қаторида. Мартин Боакени таркибга келишини кутяпмиз, бугун у таркибимизга келиб қўшилади. Асосий вазифа мавсумга яхши тайёргарлик кўриш учун тез фикрлайдиган, тез ҳаракатланадиган прессинг асосида ўйин намойиш этадиган рақибларни танламоқдамиз. Назорат ўйинларини таҳлил қиламиз, хатолар устида ишлаймиз. Ўйлайманки, чемпионатга оптимал формага тушган ҳолда кириб борамиз, - дея фикр билдирди, Самвел Вячеславович.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг