locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Самуэль Умтити: «Месси жуда яхши йигит»

«Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси Самуэль Умтити Лионель Мессига таъриф берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Самуэль Умтити: «Месси жуда яхши йигит»
photo: gettyimages

«Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси Самуэль Умтити Лионель Мессига таъриф берди.

«У жуда яхши йигит. Одамовий ва уялувчан, аммо кулишни ва бошқаларни ҳазил билан эрмак қилишни билади. Жамоавий тушликлар вақтида у доим биз билан бирга бўлар, куларди. У ҳам бошқалар каби оддий инсон.

Албатта, у машғулотларда мени алдаб ўтарди. Уни яхши маънода телба деб айтган бўлардим. Унинг ҳаракатларини олдиндан топишга ҳаракат қилиш мумкин, аммо ишонтириб айтаманки, маълум вазиятларда бунга тўсқинлик қилиб бўлмайди. У нима қилишини биласан, лекин у барибир буни амалга оширади. Унда бошқа ҳеч кимда йўқ хусусият бор. Буни тушунтириб бўлмайди.

Баъзида менга у ўйинни олдиндан кўра оладигандек туюлади. У сенинг нима қилмоқчи эканингни кўриб туради, бу шунчаки ақл бовар қилмас ҳолат. Шунинг учун Криштиану Роналду билан солиштиришлар ҳақида гап кетганда, мен учун ҳаммаси аниқ. У [Роналду] – ажойиб атлет ва дахшатли статистик кўрсаткичларга эга бўлган ақл бовар қилмас ўйинчи, аммо футбол ўйнаш борасида Месси билан ҳеч ким тенглаша олмайди», – деди Умтити.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг