locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Samuel Eto’O: \"Kilian Mbappe тарихдаги энг буюк француз футболчиси бўлиши учун яна нима қилиши керак?\"

Камерунлик футболчи Мбаппе ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Камерун терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Самуэль Ето’О Франция терма жамоаси сардори Килиан Мбаппе ҳақида ўзининг юқори баҳосини берди.

— "Килиан Мбаппе ўз авлодиing энг яхши француз футболчиси, ҳатто тарихдаги энг буюк француз ўйинчиси деб тўлиқ тан олиниши учун яна нима қилиши керак?" — дея Ето’Онинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Le Parisien нашри.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе 2018 йилги жаҳон чемпиони, 2022 йилги турнир финалчиси ва Франция терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. Амалдаги ЖЧ-2026 мусобақасида у ҳозиргача 6 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Франция терма жамоаси ярим финалга йўлланма олган бўлиб, 14-июль куни Арлингтондаги "Эй-Ти-энд-Ти" (AT&T Stadium) стадионида Испанияга қарши баҳс олиб боради.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг