locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Сампдория” 80 йиллигини 450 та дрон иштирокидаги шоу билан нишонлайди

Генуя клубининг энг муваффақиятли даври 1980-йилларнинг иккинчи ярми ва 1990-йилларнинг бошларига тўғри келади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Италиянинг “Сампдория” клуби ташкил топганининг 80 йиллиги муносабати билан махсус байрам дастурини ўтказади. Клуб матбуот хизмати маълум қилишича, тадбирнинг асосий қисми 450 та дрон иштирокидаги ёруғлик шоуcидан иборат бўлади. Маросим 12-август куни — клуб ташкил топган санада ўтказилади.

Генуя клубининг энг муваффақиятли даври 1980-йилларнинг иккинчи ярми ва 1990-йилларнинг бошларига тўғри келади. “Сампдория” ушбу даврда Италия чемпиони бўлган ва икки марта Европа турнирлари финалигача етиб борган. Ҳар икки финалда ҳам жамоа “Барселона”га имкониятни бой берган.

Сўнгги йилларда эса клуб мураккаб даврни бошдан кечирмоқда. “Сампдория” 2023-йилда Италия олий дивизионини тарк этган ва ҳозиргача А Серияга қайта олмаган. Шуни қарамай, клуб ўзининг 80 йиллик юбилеини мухлислар учун катта ва замонавий шоу билан нишонлашни режалаштирган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг