Саммервилл «Ал-Ҳилол»га ўтиш арафасида
«Вест Хэм» ва Нидерландия терма жамоаси вингери Крисенсио Саммервилл фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиришга яқин турибди.
The Athletic нашри хабарига кўра, «Ал-Ҳилол» лондонликлар билан футболчининг трансфери бўйича келишувга эришган. Битим қиймати 80 миллион еврони ташкил этади.
Манбага кўра, 24 ёшли қанот ҳужумчиси Симоне Индзаги бошқараётган жамоа билан узоқ муддатли шартнома имзолайди.
Саммервилл 2025/26 йилги мавсумда «Вест Хэм» сафида барча мусобақаларда 31 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол ва 5 та голли узатма муаллифи бўлди. Бироқ унинг самарали ўйини жамоани Англия Премьер-лигасидан чиқиб кетишдан сақлаб қола олмади.
Шунингдек, у 2026 йилги жаҳон чемпионатида Нидерландия терма жамоаси сафида 2 та гол урди ва 2 та ассист қайд этди.